KASEда доллар курси 2,20 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

Доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 2,20 тенгега пасайди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 480,55 тенгени ташкил қилади.

Миллий банкнинг 6 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 482,94 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,35 тенге.

Евро - 535,97.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 481 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 532 - 535 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 479 тенге, сотиб олиш нархи - 483 тенге. Евро 530 тенгедан сотилмоқда, 535 тенгедан харид қилинмоқда.

Россия рубли 5,25 - 5,35 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар