16:45, 11 Июнь 2024 | GMT +5
KASEда доллар курси 1,52 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,52 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 449,76 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 11 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448,12 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,05 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 450,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 451,9 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 448 тенге, сотиб олиш нархи - 453 тенге. Россия рубли 4,99-5,06 тенге орасида сотилмоқда.