16:08, 07 Июнь 2024 | GMT +5
KASEда доллар қимматлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,47 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 447,37 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 5 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 446,89 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447,6 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 448,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 445 тенге, сотиб олиш нархи - 450 тенге.
Россия рубли 4,97-5,07 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова