19:18, 30 Апрель 2024 | GMT +5
KASEда доллар қимматлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,64 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 442,05 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар - 441,44 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,75 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 442,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 443,9 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 440 тенге, сотиб олиш нархи - 445 тенге.
Россия рубли 4,67-4,77 тенге орасида сотилмоқда.