KASEда доллар қимматлашди

доллар
Фото: Kazinform

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,32 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 443,37 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар - 442,05 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,74 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 444,7 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 442 тенге, сотиб олиш нархи - 447 тенге.

Россия рубли 4,69-4,79 тенге орасида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар