16:09, 01 Июнь 2022 | GMT +5
KASEда доллар кескин кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 9,46 тенгега қимматлашди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 424,62 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 1 июндаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 414,67 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 427,64 тенгени, сотиб олиш эса 433,13 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 426,32 тенге, сотиб олиш нархи - 430,32 тенге.
Аввалроқ АҚШ валютаси биржада икки кун кетма-кет пасайиб, 414 тенгега тушган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова