16:27, 09 Июль 2024 | GMT +5
KASEда доллар қарийб 4 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,94 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси - 480,77 тенге.
Миллий банкнинг 9 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,27 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,41 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 481,7 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 478 тенге, сотиб олиш нархи - 483 тенге.
Россия рубли 5,33-5,53 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова