KASEда доллар қарийб 2 тенгега ошди

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси яна ошди, деб хабар беради Kazinform.

Доллар
Фото: Рixabay

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,99 тенгега ошиб, 463,09 тенгега етди.

Миллий банк томонидан 24 ноябрга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар - 461,17 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,23 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 460,9 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 463,5 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 461 тенге, сотиб олиш нархи - 465 тенге.

Россия рубли 5,12-5,22 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар