16:02, 22 Январь 2024 | GMT +5
KASEда доллар арзонлашмоқда
ALMATY. КАZINFORM – Фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,35 тенгега пасайиб, 1 доллар 448,61 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 22 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 450,04 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 448,3 тенге, сотиб олиш курси эса 450,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 448 тенге, сотиб олиш нархи - 452 тенге.
Алматида Россия рубли 5,01 - 5,15 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,95 – 5,1 тенгега сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова