16:43, 26 Апрел 2024 | GMT +6
KASEда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 0,91 тенгега пасайиб, 1 доллар 443,35 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банк томонидан 26 апрелга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар - 444,22 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443,3 тенгедан сотилмоқда, 444,7 тенгедан сотиб олинмоқда.
Астанада сотиш нархи - 442 тенге, сотиб олиш нархи - 447 тенге.
Россия рубли Алматида 4,76-4,79 тенге, Астанада 4,72-4,82 тенге орасида сотилмоқда.