KASEда доллар арзонлашди

Доллар
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,36 тенгега пасайиб, 1 доллар 446,72 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 12 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,10 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 447,5 тенге, сотиб олиш курси эса 449,7 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 447 тенге, сотиб олиш нархи - 451 тенге.

Алматида Россия рубли 4,91-4,97 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада эса қўшни давлатнинг валютаси 4,91 – 4,95 тенге атрофида.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар