16:11, 31 Июль 2024 | GMT +5
KASEда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,21 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 473,95 тенгени ташкил қилади.
Миллий банкнинг 31 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,37 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,51 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматида доллар 474,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 475,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 477 тенге.
Россия рубли 5,33-5,45 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова