16:24, 12 Апрель 2024 | GMT +5
KASEда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 0,43 тенгега пасайиб, 1 доллар 447,89 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банк томонидан 12 апрелга белгиланган расмий курсга кўра, 1 доллар - 448,41 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448,7 тенгедан сотилмоқда, 449,7 тенгедан сотиб олинмоқда. Астанада сотиш нархи - 446 тенге, сотиб олиш нархи - 450 тенге.
Россия рубли Алматида 4,75-4,87 тенге, Астанада 4,7-4,83 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова