KASEда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржаси (КАSE)даги савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 4,37 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 487,37 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 11 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 490,84 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.
Евро - 536, 88.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 484,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 486 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 531 - 535 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 484 тенге, сотиб олиш нархи - 490 тенге. Евро 530 тенгедан сотилмоқда, 536 тенгедан харид қилинмоқда.
Россия рубли 5,01 - 5,11 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова