16:31, 01 Июль 2022 | GMT +5
KASEда доллар 3 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кунлик савдо маълумотларига кўра, доллар курси 30 июн оқшомига нисбатан 3,80 тенгега пасайиб, 1 доллар эса 466,44 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 1 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 470,34 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 464 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса сотиш нархи - 463 тенге, сотиб олиш нархи - 465,50 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова