KASEда доллар 2,90 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 2,90 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси - 488,45 тенге.
Миллий банкнинг 30 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 491,70 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге. Евро - 531,28 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 487,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 489,7 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 528 - 532,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотув нархи - 487 тенге, сотиб олиш нархи - 492 тенге. Евро - 532 тенге.
Россия рубли 4,97 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова