KASEда доллар 2 тенгега қимматлашди

ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

Доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 2,00 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 474,62 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 16 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,49 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,41 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 475,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 476,3 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 473 тенге, сотиб олиш нархи - 477 тенге.

Россия рубли 5,25-5,40 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар