16:27, 17 Май 2024 | GMT +5
KASEда доллар 1,42 тенгега қимматлашди
ASTANA. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,42 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 443,44 тенгега тенг.
Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар - 441,58 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,86 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 446,3 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 442 тенге, сотиб олиш нархи - 447 тенге.
Россия рубли 4,85-4,95 тенге орасида сотилмоқда.