КАSЕ савдоларни кейинга қолдирди

ALMATY. Кazinform – Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459 тенгедан сотилмоқда. КАSЕ савдоларни кейинга қолдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Қозоғистон фонд биржаси (КАSЕ) техник сабабларга кўра КАSЕ фонд бозоридаги савдолар Нур-Султан вақти билан соат 12.00да очилишини маълум қилади. КАSЕ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Нур-Султандаги кўплаб валюта айирбошлаш шохобчалари доллар сотишни тўхтатди.

Нур-Султан валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 452 тенгедан сотилаётган бўлса, Алматида соат 11.00да 459 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар