KASE: Долларнинг курси белгиланди

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 463-468 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 463 тенге, сотиб олиш нархи эса 466 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 463 тенге, сотиб олиш нархи эса 468 тенге.

9 январ куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,92 тенгега пасайиб, 1 доллар – 462,47 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 10 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 462, 49 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,65 тенгени ташкил қилди.

Алматида Россия рубли 6,25 - 6,55 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар