KASE: Долларнинг 6 сентябрдаги расмий курси маълум бўлди

ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 6 сентябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Жумладан, 1 доллар нархи - 472,63 тенге, Россия рублининг ўртача курси 0,12 тенгега ошиб, 7,72 тенгега етди.

Кurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 471,5 тенге, сотиб олиш курси эса 475,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи 470 тенге, сотиб олиш нархи - 474 тенге.

Россия рубли 7,15 - 7,55 тенге орасида сотилмоқда.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар