KASE: Доллар ва рубл қанча тенгедан сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 464-469 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 464 тенге, сотиб олиш нархи эса 467,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 465 тенге, сотиб олиш нархи эса 469 тенге.

23 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 4,78 тенгега пасайиб, 1 доллар - 461,89 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 26 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 461,97 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,81 тенгени ташкил қилди. Айтиш жоизки, фонд бозорида доллар ва рубл арзонлашмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар