16:29, 05 Август 2024 | GMT +6
КАSE: Доллар нархи 2,55 тенгега ошди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,55 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 477,15 тенгега тенг.
Миллий банкнинг 5 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,57 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,53 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476,7 тенгедан сотиляпти, харид курси эса 478 тенгени ташкил этяпти.
Астанада долларнинг сотилиш нархи - 475 тенге, харид нархи эса - 479 тенге.
Россия рубли 5,42-5,57 тенге орасида сотиляпти.
Муаллиф: Алма Муқанова