16:45, 30 Июль 2024 | GMT +5
КАSE: Доллар нархи 1,75 тенгега ошди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,75 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 475,37 тенгени ташкил қилади.
Миллий банкнинг 30 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 473,29 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,47 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 475,7 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 477 тенге.
Россия рубли 5,37-5,52 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова