11:33, 22 Декабрь 2021 | GMT +5
КАSЕ: Доллар курси яна пасайди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Эрталабки савдоларда доллар курси 21 декабр оқшомига нисбатан 1,21 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 434,68 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 22 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун 435,89 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz маълумотларига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 436,85 тенгедан сотилмоқда, 438,48 тенгедан сотиб олинмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 436,95 тенге, сотиб олиш нархи эса 438,26 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова