КASЕ: Доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, тенге долларга нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

КASЕ: Доллар курси яна кўтарилди

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 13 декабр оқшомига нисбатан 1,20 тенгега кўтарилиб, бир доллар учун 434,76 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 14 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун 433,53 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 436,53 тенгедан сотилмоқда, 437,87 тенгедан харид қилинмоқда.

Нур-Султанда сотиш курси - 436,58 тенге, сотиб олиш нархи - 437,84 тенге.

Муаллиф: Aлма Муқанова