10:02, 04 Август 2022 | GMT +5
KASE: Доллар курси тушди
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида доллар курси бироз пасайиб, 475-479 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султанда долларнинг сотув курси – 474 тенге, сотиб олиш курси эса 479 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи эса 480 тенге.
3 август куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,42 тенгега ошиб, 476,07 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 4 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,27 тенге.
Россия рубли 7,4 - 7,8 тенге орасида савдо қилинмоқда.