11:40, 22 Февраль 2022 | GMT +5
KASE: Доллар курси кетма-кет кундан буён кўтарилмоқда
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эрталабки савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 21 феврал оқшомига нисбатан 2,69 тенгега ошиб, 1 доллар учун 431,06 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 22 февралдаги расмий курси 1 доллар учун 428,54 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 431,12 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш 433,05 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 430,82 тенге, сотиб олиш нархи эса 432,86 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова