КАSЕ: доллар курси 3,43 тенгега арзонлашди

доллар
Фото: Kazinform

Фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 3,43 тенгега пасайган ва 1 доллар 459,37 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 27 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 463,09 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 459,7 тенге, харид курси эса 462,03 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 459 тенге, сотиб олиш нархи - 463 тенге.

Алматида Россия рубли 5,04-5,19 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,1 – 5,2 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар