КАSЕ: Доллар курси 2,52 тенгега арзонлашди

Биржадаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform.

Доллар
Фото: Kazinform

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,52 тенгега пасайган, 1 доллар эса 462,46 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 6 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,14 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 463,7 тенге, сотиб олиш курси эса 466,3 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 462 тенге, сотиб олиш нархи - 466 тенге.

Алматида Россия рубли 4,91-5,09 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,9 – 5,05 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар