КАSЕ: доллар курси 2,17 тенгега арзонлашди

Фонд биржаси (КАSЕ) савдолари якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform.

доллар
Фото: Kazinform

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,17 тенгега пасайиб, 1 доллар 456,83 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 22 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 459,04 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 458,9 тенге, харид курси эса 461,7 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 457 тенге, сотиб олиш нархи - 462 тенге.

Алматида Россия рубли 5,11-5,29 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,12 – 5,22 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар