10:35, 17 Ноябрь 2022 | GMT +5
KASE: Доллар бироз арзонлашди
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 460-466 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 460 тенге, сотиб олиш нархи эса 466 тенгени ташкил қилмоқда. Алматида сотиш нархи – 461,5 тенге, сотиб олиш нархи – 465,5
16 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,43 тенгега пасайиб, 1 доллар – 459,36 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 17 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 459,35 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,61 тенгени ташкил қилди.
Россия рубли 7,35 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова