KASE: Доллар арзонлашди, тенге кучаймоқда
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 444-448 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444,7 тенге, сотиб олиш нархи – 446,5 тенге.
Астанада сотиш курси – 444 тенге, сотиб олиш курси – 448 тенге.
Миллий банкнинг 24 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 444,32 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,76 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,69 – 4,79 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,68 - 4,78 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,44 тенгега пасайиб, 444,22 тенгени ташкил этган.