09:45, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
KASE: Доллар 468-476 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 468-476 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 468 тенге, сотиб олиш курси эса 472 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 471 тенге, сотиб олиш нархи - 476 тенге.
31 август куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 4,18 тенгега пасайиб, 1 доллар - 472,29 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 1 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,21 тенге.
Россия рубли 7,22-7,42 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова