КАSЕ: Доллар 2,24 тенгега арзонлашди

Биржадаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform.

КАSЕ: Доллар 2,24 тенгега арзонлашди
Фото: Рустем Айтхожин/Kazinform

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,24 тенгега пасайган ва 1 доллар 453,43 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 5 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 456,09 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 454,5 тенге, сотиб олиш курси эса 457,5 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 453 тенге, сотиб олиш нархи - 457 тенге.

Алматида Россия рубли 4,85 – 5,05 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 4,85-5 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар