11:55, 11 Февраль 2022 | GMT +5
КАSЕ: Бир неча кун кетма-кет арзонлашган доллар курси кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг 1 долларга нисбатан курси кескин кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 10 феврал оқшомига нисбатан 2,49 тенгега ошган.
АҚШ долларининг ўртача курси 428,59 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 11 февралдаги расмий курси бир доллар учун 425,76 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 429,08 тенгедан сотилмоқда, 430,73 тенгедан сотиб олинмоқда.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 428,62 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 430,03 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова