16:45, 06 Январь 2022 | GMT +5
Касалхоналар штат режимида ишлаб турибди – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда касалхоналар штат режимида ишлаб турибди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири «Хабар 24» телеканалига асосланиб.

«Хабар 24» каналига берган суҳбатида республика касалхоналари кучайтирилган режимда ишлаётганини, тиббий ёрдам тўлиқ ҳажмда кўрсатилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, асосан жарроҳлик блоклари ва реанимация бўлимларига катта юклама тушган.
Муаллиф: Серик Сабеков