Қарағандининг барча боғларига бепул WI-FI ўтказилади
Қарағанди аҳолиси учун қулай шаҳар муҳитини яратиш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ермағанбет Булекпаев вилоят маркази аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
“Мақсадимиз Қарағандини пиёдалар учун қулай шароит яратиш. Шаҳаршунослар бу борада бизга ёрдам бериб, ўз таклифлари билан ўртоқлашяпти, лойиҳалар ишлаб чиқиляпти. Жорий йилда еттита боғ ободонлаштирилди. Жануби-шарқдаги “Сариарқа” майдонини ободонлаштириш бўйича йирик лойиҳага алоҳида эътибор қаратяпмиз. Иш ҳали якунига етмаган, келгуси йилда бу майдон шаҳар аҳолиси учун янги диққатга сазовор жой бўлиши керак. Шаҳарнинг барча истироҳат боғларида бепул WI-FI ўрнатишни режалаштирганмиз”, — деди вилоят раҳбари.
Ермағанбет Булекпаев шаҳар ҳокимлигига барча туманлардаги боғ ва истироҳат боғларида қишки тадбирларни ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Агар об-ҳаво имкон берса, еттита конькида учиш майдончаси ишга тушурилади.