Қарағандилик ўқувчилар АҚШдаги танловга инновацион лойиҳа тақдим этмоқчи

None
Фото: gov.kz
ASTANA. Kazinform – Massachusetts FIRST LEGO League халқаро чемпионати июнь ойи ўрталарида Америка олий таълим муассасаси Worcester Polytechnic Insitute базасида бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Унга Қарағанди ихтисослаштирилган «Мурагер» мактаб-интернатининг «JelToqSun» жамоаси ўз лойиҳаларини тақдим этмоқчи. Улар нафақат робототехника ва дастурлаш маҳорати, балки инновацион лойиҳаларда ҳам рақобатлашяпти.

Жамоа аъзолари долзарб энергия муаммоларига муҳандислик ечимини топдилар. Уларнинг шамол электр станцияси ишга тушса, ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт учун фойдали бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ўқувчилар маҳаллий металлургия корхонаси муҳандисларига ўз лойиҳаларини тақдим этди ва улар давлат университетлари олимлари ва докторлари томонидан ижобий баҳоланди.

Энди улар Massachusetts FIRST Lego League халқаро чемпионатида ҳимоя қилади. Ўқувчилар АҚШга йўлланмани Астана шаҳрида ҚР Таълим-маориф вазирлиги кўмагида ўтказилган Central Asia FIRST LEGO League Championship робототехника мусобақасида қўлга киритди.


Сўнгги хабарлар
telegram