Қарағанди вилоятидаги «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқарувчи завод нима билан шуғулланади
ASTANA. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова Қарағанди вилоятидаги «Спутник V» вакцина ишлаб чиқариш заводи ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Бу завод дастлаб дори-дармон ишлаб чиқарган, яъни вакцина ишлаб чиқармаган. Коронавирус пандемияси даврида «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш базаси зарурлигини ҳисобга олиб, завод вакцинанинг алоҳида партияларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган. Вакцина ишлаб чиқариш тугаллангач, бу завод нормал ишлашга қайтди. Юртимиз учун зарур дори-дармонларни ишлаб чиқармоқда”, - дейди А. Есмағамбетова Сенатдаги матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, у Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина қаерда ишлаб чиқарилаётганини ҳам тушунтирди.
“Агар коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш ҳақида гапирадиган бўлсак, OtarBioPharm заводининг биринчи босқичи қурилиши якунланганини биласиз. У ерда эпидемияга қарши вакцина ишлаб чиқарилмоқда. Хусусан, уни мамлакатимиз олимлари тайёрлайди”, - деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов