Қарағанди вилоятида туризм қандай ривожланмоқда
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда тадбиркорлик бошқармаси бошлиғи Дастан Қудабаев туризмни ривожлантириш бўйича ҳисобот берди.
Унинг таъкидлашича, Балқаш шаҳрида 68 та, Қарқарали туманида 15 та дам олиш маскани мавжуд.
«Туризмни ривожлантиришнинг асосий нуқталари - Балқаш курорт зонаси ва Қарқарали миллий табиат боғидир. Балқаш шаҳрида ободонлаштириш, инфратузилмани барпо этиш, сайёҳлар учун шароитларни яхшилаш масалаларига бағишланган очиқ ҳавода йиғилиш бўлиб ўтди. Бертис кўрфазидаги сайёҳлик объектларига электр тармоқлари, сув ва канализация тармоқларини тортиш ишлари ниҳоясига етказилди. Жорий йилда шаҳар қирғоқларини ободонлаштириш ишлари бошланди»
, - деди Дастан Қудабаев.
Июль ойида Балқашда JasArtsFest мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
Қарқарали вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бошланди. Тадбиркорлик бошқармаси бошлиғининг айтишича, бу билан «Шаҳаршунослик» маркази шуғулланяпти.
Шаҳар чеккасида туризмни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратиляпти. Қарағанди атрофида 75 га яқин дам олиш маскани мавжуд. Абай туманидаги Топар қишлоғида жамоат пляжини жиҳозлаш режалаштирилган.
Жорий йилда вилоятда туризм соҳасида 8 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади: Балқаш шаҳри, Қарқарали, Буқар Жирау ва Нура туманларида.