16:39, 08 Февраль 2020 | GMT +6
Қарағанди вилоятида кечаси 81 нафар одам қутқарилди
QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида қутқарувчилар қор бўронида қолиб кетган одамларни қутқаришда давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
8 февралга ўтар кечаси Қарағанди вилоятининг Осакаров ва Абай туманларида қутқарув ишлари амалга оширилди. Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари 81 нафар одамни, жумладан, 10 нафар болаларни қутқарган.
Абай туманида 5 та енгил автомобилдан 19 нафар одам, Осакаров туманида 20 та автомашинадан 58 нафар одам қутқарилган. Бундан ташқари «Осакаровка-Нура» автотрассасида иккита автомобиль қордан чиқарилиб, ичидаги тўрт одам Осакаровка овулига юборилди.
Қутқарув ишларида Қарағанди вилояти ФВД ходимлари ва маҳаллий ижро этувчи органлар кучлари иштирок этди.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова