Канвон Олимпиадаси нима билан эсда қолди
ASTANA. Kazinform - Бугун Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпия ўйинлари ўз якунига етиб, тарихга кирди.

Ушбу Олимпия ўйинлари қозоғистонлик мухлисларнинг хотирасида тарихий олтин медални қўлга киритишнинг ёрқин лаҳзалари билан абадий қолади.
2012 йил: Инсбрук (Австрия) Олимпиадаси
Бу Қозоғистон терма жамоасининг ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларидаги илк иштироки эди. Натижада Инсбрукда Қозоғистон спортчилари 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
У умумжамоа ҳисобида 23-ўринни эгаллади. У ерда Галина Вишневская-Шепоренко спринтда кумуш медални, сўнгра изни кесиш баҳсларида бронза медалини қўлга киритди.
Сергей Малишев эса 10 километрга югуришда классик юриш билан маррага учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали билан қайтди.
2016 йил: Лиллехаммер (Норвегия) Олимпиадаси
2016 йилда Қозоғистонлик спортичлар Лиллехаммердаги Олимпиадани 2 та бронза медали билан якунлаганди. Натижада умумжамоа ҳисобида 26-ўринни эгаллади.
Норвегияда биатлончи Арина Пантова спринтда битта бронза, фигурали учиш бўйича Элизабет Турсинбаева иккинчи медални қўлга киритди.
2024 йил: Канвон (Жанубий Корея) Олимпиадаси
Бугун якунланган “Канвон – 2024” ёшлари ўртасидаги IV қишки Олимпия ўйинлари ўзининг тарихий муваффақияти билан абадий эсда қолади.
Мазкур мусобақада Қозоғистон ёшлар терма жамоаси таркибида спортнинг 5 тури бўйича 41 нафар спортчи иштирок этди.
Натижада 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллади.
Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Илья Мизерних чанғидан сакрашда илк олтин медални қўлга киритган бўлса, 1000 метрга шорт-трекда Полина Омельчук бронза медалларидан бирини қўлга киритди. Иккинчи бронза медаль эса Қозоғистон хоккейчиларига насиб этди.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай