Канвон-2024: Қозоғистонлик фристайлчилар ТОП-10 га кирди

ASTANA. Kazinform - Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпиада ўйинларининг фристайл-могул бўйича яккалик баҳсларида икки нафар спортчимиз иштирок этди, ҳар иккиси ҳам ТОП-10 та биринчи ўринга кирди.

фристайл-могул
Фото: olympic.kz

Хусусан, ўғил болалар ўртасида Денис Раструба 10 очко билан мусобақани 10-ўринда, қизлар ўртасида эса юрт шарафини ҳимоя қилган Юлия Феклистова Олимпиадани 9-ўринда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпиадасида 10 та йўналиш бўйича 5 та спорт туридан 41 нафар спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Хусусан, биатлон, кёрлинг, конькида учиш, шорт-трек, шайбали хоккей, чанғи пойгаси, чанғидан сакраш, чанғи биатлони, тоғ чанғиси, фристайл параллель-могул бўйича баҳслар ўтказилмоқда.

19 январда Канвон шаҳрида ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилди. Мусобақа 1 февралда якунланади. Мазкур мусобақада дунёнинг 80 га яқин давлатидан 1800 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Спортнинг 7 тури (15 та йўналиш) бўйича 81 та медаллар жамланмаси баҳоланади.

Сўнгги хабарлар