Канвон-2024: Қозоғистон спортчилари ўсмирлар Олимпиадасига йўл олди

Пойтахтда Қозоғистон спортчиларини Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган IV қишки ўсмирлар Олимпиадасига кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Канвон-2024: Қозоғистон спортчилари ўсмирлар Олимпиадасига йўл олишди
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

“Ҳурматли спортчилар, сизлар барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпиадага юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун бориш арафасидасиз. Дунёнинг етакчи спортчилари қаторига киришга муваффақ бўлдингиз”, - деди Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев тантанали маросимда.

Қозоғистон спортчилари ўсмирлар Олимпиадасига йўл олишди
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон мустақилликка эришгандан бери ўсмирлар Олимпиадасида 29 та медаль қўлга киритган бўлса, шундан 5 таси қишки Олимпия ўйинларидан.

– Мамлакатимизда қишки спорт турлари бўйича ўзига хос анъана бор. Бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда танилган машҳур спортчиларимиз қишки халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, доимо совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда. Улар орасида чанғичи Владимир Смирнов, конькида учувчи Людмила Прокашева, биатлончи Елена Хрусталева, фигурали учувчи Елизавета Турсинбоева бор. Халқаро спорт мусобақаларида қатнашиб, катта тажриба тўплайсиз”, – дейди вазир.

Канвон-2024: Қозоғистон спортчилари ўсмирлар Олимпиадасига йўл олишди
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Эслатиб ўтамиз, IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари жорий йил 19 январидан 1 февралига қадар Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистон спорт делегацияси таркибида спортнинг беш туридан 42 нафар спортчи бор.

Канвон-2024: Қозоғистон спортчилари ўсмирлар Олимпиадасига йўл олишди
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Қайд этиш жоиз, “Миллатлар паради”да Қозоғистон байроғини Петропавл терма жамоаси аъзоси Кристина Шумекова ҳамда миллий шорт-трекчи Ерасил Шингисхан кўтариб чиқади.

Қозоғистон ўсмирлар Олимпия ўйинларида 2012 йилдан буён иштирок этиб келади.

Умуман, Қозоғистон учта қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларида қатнашиб, иккита кумуш ва олтита бронза медалини қўлга киритди.

Канвон-2024: Қозоғистон спортчилари ўсмирлар Олимпиадасига йўл олишди
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар