Канвон-2024: IV қишки ўсмирлар олимпиадасининг очилиш маросими бошланди
ASTANА. КAZINFORM - Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпиаданинг расмий очилиш маросими бошланди.

Машҳур спорт тадбирининг очилиши Каннин шаҳридаги «Gangneuung Oval» спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу иншоотда конькида учиш мусобақалари ташкил этилади.
Айни дамда тилга олинган спорт мажмуасига турли давлатларнинг терма жамоалари келиб, ўз мамлакатлари байроқларини кўтариб, ўз жамоаларини таништиришга ҳозирлик кўрмоқда. Эфирни Olimpics.com сайтида томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Кангвон-2024 ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпия ўйинлари 19 январь куни очилади ва 1 февралгача Пхенчхан -2018 қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган Жанубий Кореянинг Канвон провинциясида бўлиб ўтади. Ушбу мамлакатдаги спорт мусобақаларида дунёнинг 50 та давлатидан 1800 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Етти спорт туридан (15 та йўналиш) 81 та медаллар жамланмаси ўйналади.