Канвон-2024: Эртага қозоғистонликлар битта спорт тури бўйича беллашадилар
GANGWON. Кazinform – 31 январь куни Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларида қозоғистонликлар спортнинг бир тури бўйича куч синашади.

Жумладан, қозоғистонлик спортчилар 31 январь куни кёрлингнинг аралаш жуфтлик баҳсларида иштирок этишади.
Мазкур мусобақада Қозоғистон шарафини Иброҳим Тастемир ва Мерей Тастемир ҳимоя қилади.
Эртага улар аралаш жуфтлик босқичининг сўнгги саралаш босқичида даниялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боради.
Мусобақа Астана вақти билан кўрсатилган.
Кёрлинг: Қозоғистон - Дания (аралаш жуфтлик)
Мусобақа жадвали:
09:30 саралаш
16:30 чорак финал
Қайд этиш жоизки, Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпиадасида 5 спорт туридан 10 йўналиш бўйича 41 нафар спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
19 январь куни Канвон шаҳрида ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилди.
Мусобақа 1 февраль куни якунланади.