Канвон-2024: 30 январь куни қозоғистонликлардан кимлар мусобақаларда иштирок этади
GАNGWON. Кazinform - Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпия ўйинлари якунланишига атиги 3 кун қолди. Олимпиа ўйинларида ҳамон қозоғистонлик спортчилар иштирок этмоқда.

Эртага, 30 январь куни қозоғистонлик спортчилар икки спорт тури бўйича беллашадилар.
Жумладан, чанғи спортининг классик тури бўйича 7,5 километр масофага, шунингдек, кёрлинг бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида терма жамоа мамлакат шарафини Италияга қарши ҳимоя қилади.
Мусобақалар Астана вақти билан кўрсатилади.
Чанғи мусобақалари
Классика. 7,5 километр.
8:00 Қизлар
10:30 Йигитлар
Берик Боранбаев
Аубакир Тотанов
Милана Мамедова
Виолетта Митропольская
Керлинг
15:00. Аралаш жуфтлик мусобақаси.
Қозоғистон - Италия
Мерей Тастемир
Иброҳим Тастемир.
Қайд этиш жоизки, Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпиадасида 5 спорт туридан 10 йўналиш бўйича 41 нафар спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
19 январь куни Канвон шаҳрида ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилди.
Мусобақа 1 февраль куни якунланади.