Канвон-2024: 26 январь куни қозоғистонликлардан кимлар мусобақаларда иштирок этади
ASTANА. Кazinform - 26 январь куни Қозоғистон спортчилари Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида бўлиб ўтаётган IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларида 3 та спорт тури бўйича баҳс олиб боради.

Жумладан, тоғ чанғиси, фристайл могул ва конькида югуриш бўйича беллашади.
Мусобақалар Астана вақти билан кўрсатилади.
Тоғ чанғиси.
8:00 Аралаш жуфтлик мусобақаси.
Александра Скороходова
Ростислав Хохлов
Фристайл могул.
10:00 Аралаш жуфтлик мусобақаси.
Денис Раструба
Юлия Феклистова
Конькида югуриш.
8:30 Йигитлар/Қизлар. Масс-старт
Руслан Жанадилов
Михаил Матрюхин
Кристина Шумекова
Алина Шумекова
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари алангаси 19 январь куни ёқилди. Канвон провинциясинингКаннын шаҳрида бўлиб ўтаётган йилнинг асосий мусобақасида Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида 41 нафар спортчи спортнинг 5 тури бўйича баҳслашмоқда.
Канвондаги қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари 1 февраль куни якунланади. Унда дунёнинг 80 га яқин давлатидан 1800 нафар спортчи 7 спорт тури (15 та йўналиш) бўйича 81 медаллар жамланмаси учун кураш олиб бормоқда.