«Канело» учинчи жанг олдидан Головкиннинг маҳоратига юқори баҳо берди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Иккинчи ўрта дивизионда жаҳон чемпионининг барча асосий унвонлари соҳиби, аввалроқ қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкинни тан олмаслигини бир неча бор таъкидлаган Сауль «Канело» Альварес қозоғистонлик боксчи билан учинчи жанг арафасида унинг маҳоратига юқори баҳо берди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Бироқ, «Канело» ўз маҳорати 40 ёшли GGGдан устун эканлигига шубҳа қилмаслигини айтди.

«Ҳеч қандай савол йўқ, у кучли боксчи. Шу билан бирга, у қийин рақиб, қатъиятли, айёр жанг санъаткори. У ўз даврининг машҳур спортчиларидан биридир. Ўйлайманки, бизнинг услубимиз кейинги учрашувни ўзига хос қилиш учун яратилган. Мен бу спорт турида қандайдир чўққиларни босиб ўтган кучли боксчиман. Менда ҳам кўп спарринглар бўлган. Ҳозир кучим тўлган пайт. Мени Головкиндан ажратиб турадиган нарса шу», - деди Албварес Маtchroom Boxingга.

Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасидаги учинчи жанг 17 сентябр куни Лас-Вегасда (18 сентябр Қозоғистонда) бўлиб ўтади.

Фото: fightnights.cоm

Сўнгги хабарлар
telegram